Тўғри тароқ танлаймиз
Ўзимизнинг ҳашамдор саватсочларимизни қанчалик авайламайлик ва қандай мўъжизакор воситалар билан озиқлантирмайлик, сочларимизни қандай тароқ билан тараётганлигимиз ҳам сочларимизнинг ҳолатига ўзининг сезиларли таъсирини кўрсатиб туради. Ким қандай тароқ билан тараш кераклигини танлаймиз. Сизнинг сочларингизга бирор нима бўлмаганми?
Ингичка сочларни силикон тишчаларининг сони кўп бўлган чўтка билан тараш лозим. Нима учун? Энг камида, бундай чўткалар ҳатто энг ингичка сочларни ҳам зарар етказмай тарайди. Ҳамма гап - сочларни юлмасдан, улар бўйлаб сирпанадиган силиконли қилчаларда. Афсонавий Tangle Teezer тароғига ўхшаш тароқ бу вазифанинг уддасидан чиқа олади. Қирмоқкалдан асар ҳам қолмайди.
Электрланувчан сочлар бор-йўғи электризацияланишни қўзғатишдан тўхташи керак. Ва мазкур вазифани бажариш учун силиконли тишчалардан яхшиси йўқ. Шунингдек, ионизация таасуротига эга бўлган махсус чўтка ёрдамига ҳам мурожаат қилиш мумкин. Тараш жараёнининг охирида эса сочларга уларнинг ионизацияланишига қарши лак сепилади.
Кесилувчан сочлар – ўта хавфли ва жуда нозик мавзу. Нотўғри танланган чўтка сочарнинг кесилишини кучайтириб юборади. Буни бартараф этиш учун, йирик тишчали ёғоч тароқларни танлаш тавсия этилади, ундан бошқаси буни эпламайди.
Ҳамма жингалак қилиб юришни истайдиган тўғри сочларни, соч турмаги ясаганда металл асосли йирик чўткалар ёрдамида тараш мумкин. Нима учун айнан металлни танлаш керак? Ҳаммаси оддий: ғовакли металл асос соч турмаги ясаётганда фен билан қиздирилган ҳавони ўтказиб юборади, ўзи ҳам қизиб, бежирим ва тирик (сочларни лак билан қотиришга халақит бермайдиган) кокилларни шакллантиришга ёрдам беради.
Жингалак сочлар – бошқача ҳаддан ортиқ ҳолат. Лекин сизга, аксинча ўзингизнинг тўлқинсимон саватсочингиздан мукммал тарздаги силлиқ таасуротга эришигни истаётган бўлсангиз – ёғоч асосли ва қуюқ тукчали чўткани танлаганингиз маъқул. Синтетик материаллар сизнинг сочларингиз билан ҳазиллашмайди, шунинг учун максимал даражадаги табиий тукчали тароқни танлашдан тўхташингиз мумкин.
Ингичка ва синувчан сочларни ёғоч асосли ва сийрак пластик тишчали оддий чўтка ёрдамида тарашингиз мумкин. Мазкур оддий гаджет сизнинг сочларингизни чигаллаштириб юбормайди, аксинча, ҳатто энг мураккаб “комбинацияларни” ҳам тарай олади. Асосийси – тарашни сочларнинг учидан бошлашни унутманг.
Сийрак сочларни қуюқ қилли максимал табиий келиб чиқишга эга бўлган ингичка ва узун чўтка билан тараш тавсия этилади. Бу каби шакл бошингизга батартиб ва ёқимли ҳажм бағишлаб, сочларингизни тарашни осонлаштиради.
Бўйсинмайдиган сочлар, агар уларни қуюқ табиий қилли йирик юмалоқ чўтка ёрдамида тарасангиз, бўйсинадиган бўлиб қолади. У ҳатто энг инжиқ сочларни ҳам тараш хусусиятига эга.
Ўзингизни парваришлаш учун воситаларни тўғри танлаб, ўз табиий гўзаллигингизни асранг.